• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 августа 2025

Олмаотадаги аэропортда бир эркак ўзини ёқиб юборди — видео

Дастлабки маълумотларга кўра, унинг бу қилмишига эркак турмуш ўртоғи билан шахсий низо сабаб бўлган.

1375
0
Видеодан кадр

Ҳодиса 25 август куни Олмаота халқаро аэропортининг Т1 ички рейслар терминалида юз берган.

Аэропорт матбуот хизмати хабарига кўра, "Полиция ва авиация хавфсизлиги хизмати ходимларининг тезкор ҳаракатлари туфайли ёнғин тезда ўчирилган. 

“Йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, касалхонага ётқизилди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўшимча тергов ишлари олиб борилмоқда. Қайд этишимизча, ушбу ҳодиса аэропортга алоқадор эмас ва аэропорт фаолиятига таъсир қилмаган. Олмаота халқаро аэропорти нормал ишламоқда”, — дейилади хабарда.

Полиция ходимлари аэропорт хавфсизлик хизмати билан биргаликда зудлик билан хавфсизлик чораларини кўрди: ёнғинни ўчиришди ва тез ёрдам чақиришди. Эркак шаҳар касалхонасига етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан транспорт позицияси томонидан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки маълум бўлишича, ушбу қилмишга эркак ва унинг турмуш ўртоғи ўртасидаги шахсий низо сабаб бўлган.

1375
0

Комментарии