Телекоммуникациялар соҳасида тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ташкил этилади.
Агентлик оператор ва провайдерлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатининг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқланган режага мувофиқ ҳар ойда камида 1 маротаба мониторинг қилиб боради.
Агентлик молиявий ва тузилмавий жиҳатдан ҳамда ваколати доирасида қарор қабул қилишда мустақил ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдор бўлади.
2025 йилдан бошлаб Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, 2026 йилдан Давлат бюджети маблағлари, телекоммуникациялар соҳасидаги фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берилгани учун давлат божидан тушумларнинг Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасига йўналтириладиган қисмидан 5 фоизи Агентлик фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланди.
Комментарии