“Ўзгидромет” маълумотига кўра, ўтган дам олиш кунларида кузатилган нисбатан қулай ҳарорат фонида бугундан бошлаб республика ҳудуди бўйича ҳарорат кўтарила бошлайди. Иш ҳафтаси давомида ҳаво 36–39 даража атрофида, жанубий ва чўл ҳудудларда эса 40 даражагача бўлиши кутилмоқда.
Кунлар кам булутли ва қуруқ ўтади. Шимолий ҳамда чўл ҳудудларда айрим жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, баъзи ҳудудларда эса чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Пойтахт Тошкентда об-ҳаво очиқ ва қуёшли бўлади. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи 36–39 даража, кечаси эса 21–24 даража атрофида бўлади.
Комментарии