• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 августа 2025

"Аэрофлот" Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Урганчга парвозларни тикламоқда

Авиақатновлар 14-17 сентябрь кунлари босқичма-босқич тикланади ҳамда Москва ва Санкт-Петербург аэропортларидан амалга оширилади.

706
0
UzNews.uz

"Аэрофлот" матбуот хизмати хабарига кўра, 14 сентябрь куни Россия авиакомпанияси Москвадан Бухорога мунтазам рейсларни тикламоқда.

Парвозлар ҳафтасига 4 марта амалга оширилади: Шереметеводан учиш - сешанба, пайшанба, жума ва шанба кунлари, Бухородан қайтиш - чоршанба, жума, шанба ва якшанба кунлари.

15 сентябрдан бошлаб Москва ва Урганч ўртасида тўғридан-тўғри рейслар тикланади. Парвозлар ҳафтасига 3 марта: душанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

16 сентябрдан Санкт-Петербургдан Самарқандга янги тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади. Парвозлар ҳафтасига икки марта: чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади.

17 сентябрдан бошлаб авиакомпания Санкт-Петербургдан Тошкентга янги тўғридан-тўғри рейсларни амалга оширади. Парвозлар частотаси - ҳафтасига 2 марта: пайшанба ва шанба кунлари.

Бундан ташқари, 13 сентябрдан бошлаб Москва ва Самарқанд ўртасидаги парвозлар частотаси ҳафтасига 3 тадан 5 тагача оширилади. Москвадан парвозлар сешанба ва шанба кунлари, қайтиш эса чоршанба ва якшанба кунлари режалаштирилган.

Жорий жадвал ва чипталар авиакомпаниянинг расмий сайтида мавжуд.

706
0

Комментарии