• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 августа 2025

"Пирали" олтин кони қарийб 100 млрд сўмга сотилди

Бу олтин конининг учинчи марта сотилиши. Аввалги иккитаси 67,7 млрд ва 81,7 млрд сўм эвазига сотилган.

636
0

Жорий йилнинг 21 август куни Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги "Пирали" участкаси бошланғич нархидан 24 баравар қимматга - 99 млрд 95 млн сўмга сотилди.

Савдо 23 соат 29 дақиқа давом этди ва 461- ставка билан якунланди. "NBK 111" МЧЖ ғолиб бўлди.

Унинг майдони 484 гектар бўлиб, 2,4 тонна олтин захираси мавжуд.

Харидор компания "NBK 111" МЧЖ 2024 йил май ойида рўйхатдан ўтган. Асосий фаолият тури - рангли металлар рудаларини қазиб олиш. Устав фонди - 1 млрд сўм.

Компаниянинг 60 фоиз улуши Пўлатов Нурмуҳаммад Комиловичга, 40 фоизи эса Хитой фуқароси Чжан Цянга тегишли.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоийдаги "Темирчи" кони 67,7 млрд сўмга ва Тошкентдаги "Терекли" участкаси 81,7 млрд сўмга сотилганди.

636
0

Комментарии