• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 августа 2025

Навоийда уч йигит кўчада турган Paynet терминалини ўғирлашди — видео

Йигитлар автомашиналаридан давлат рақамларини олиб ташлаб, ниқоб ва қўлқоп кийган ҳолда терминални турган жойга боришган ва уни ўғирлашган.

428
0
Видеодан кадр

Навоий вилояти ИИБ хабарига кўра, 2000, 2002 ҳамда 2004 йилда туғилган йигитлар осон бойиш мақсадида жорий йилнинг 4 август кунидан 5 август кунига ўтар кечаси, ярим тунда юзларига ниқоб, қўлларида тиббиёт қўлқопи билан давлат рақами мавжуд бўлмаган транспорт воситасида шаҳарнинг “Тараққиёт” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Paynet пул жўнатиш қурилмасини ўғирлаб кетади.

Аниқланишича, қурилма ичида 5 263 000 сўм пуллар бўлган.

Олиб борилган тезкор саъй-ҳаракатлар натижасида Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор-қидирув хизмати Жиноят-қидирув бошқармаси ходимлари томонидан улар навбатдаги режаларни амалга ошираётган пайтда қўлга олинган.

Уларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, давлатга 36 млн 763 минг сўм миқдоридаги зарар етказилган.

428
0

Комментарии