• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 22 августа 2025

Тошкент вилоятида Matiz ҳайдовчиси итни қасддан босиб кетди

Тошкент вилояти ИИББ мазкур ҳолатга изоҳ бериб, ҳуқуқбузар жавобгарликка тортилганини маълум қилди.

1273
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида кузатув камералари орқали тасвирга олинган видео тарқалиб, кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлди.

Видеода Matiz ҳайдовчиси итни атайлаб босиб кетганини кўриш мумкин.
Тошкент вилояти ИИББ матбуот котибининг маълум қилишича, итни босиб кетган 1970 йилда туғилган С.М. МЖтКнинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан маъмурий жавобгарликка тортилди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу модданинг санкцияларига мувофиқ қоидабузарга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солиниши кўзда тутилган.
ИИББ маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ҳайвонларга нисбатан такроран шафқатсиз муносабатда бўлиш ЖКнинг 202-1-моддаси билан квалификация қилинишини ва БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 6 ойгача озодликдан маҳрум қилишга сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлади. 

1273
0

Комментарии