• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 20 августа 2025

Саида Мирзиёева Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашди

Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик масалалари ҳамда икки давлат ўртасида ёшлар сиёсати ривожи муҳокама қилинди.

763
0
t.me/SShMirziyoyeva

20 август куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров расмий ташриф билан мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевани қабул қилди.

Учрашувда икки халқни ўзаро ишонч ва ҳурмат асосидаги тараққиёт ва фаровонликка интилиш бирлаштириши алоҳида таъкидланди.

Томонлар чегара масалалари, миллий ID жорий этиш, меҳнат стажини ўзаро тан олиш ҳамда саноат соҳасидаги ҳамкорликка оид келишувларни муҳокама қилди.

Садир Жапаров Шавкат Мирзиёев билан қўшма саъй-ҳаракатлар туфайли қирғиз-ўзбек муносабатлари стратегик шериклик руҳида ривожланиб, мустаҳкамланаётганини қайд этди.

Шунингдек, учрашувда икки давлат ўртасида маданий-гуманитар ва таълимий алоқаларни кучайтириш каби долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Алоҳида эътибор “Zakovat” халқаро интеллектуал турнирининг Бишкекда ўтказилишига қаратилди. Бу тадбир икки мамлакат ёшлари ўртасида дўстлик муносабатларини мустаҳкамлашга муҳим ҳисса қўшиши таъкидланди.

Учрашув якунида Садир Жапаров Саида Мирзиёевага масъулиятли давлат фаолиятида омад тилади.

763
0

Комментарии