• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 августа 2025

Меҳмонхоналар ва оилавий меҳмон уйлари орасида $1 млнлик танлов ўтказилади

Ҳар йили сайёҳлар эътиборини қозонган ва энг кўп ижобий фикр-мулоҳазалар тўплаган меҳмонхоналар ҳамда оилавий меҳмон уйлари мукофотланади.

651
0
Туризм қўмитаси

Бугун тадбиркорлар билан очиқ мулоқот давомида давлат раҳбари туризмни ривожлантиришнинг янги дастури йўлга қўйилишини маълум қилди. Жорий йил бошидан буён Ўзбекистонга тахминан 7 миллион хорижий сайёҳ ташриф буюрди, 15 миллион аҳоли эса мамлакат ичида саёҳат қилди. Яқин йилларда хорижий сайёҳлар сони йиллик 15 миллион нафарга етказилиши режалаштирилмоқда.

Бу мақсадда оилавий меҳмон уйларида сайёҳларни қабул қилиш лимити икки баравар оширилиб, кунлик меъёр 10 нафардан 20 нафарга кўтарилади. Шунингдек, меҳмонхоналар ва оилавий меҳмон уйлари ўртасида танлов ўтказилиб, мукофот жамғармаси $1 миллион этиб белгиланади. Ҳар йили сайёҳлар эътиборини қозонган ва халқаро платформаларда энг кўп ижобий фикр-мулоҳаза олган объектлар тақдирланади.

Бундан ташқари, мастер-планлар асосида Чортоқ туманидаги «Қарабоғ», Фарғонадаги «Чимён», Байсун туманидаги «Омонхона» ҳамда Нурабод тумани Нурбулак қишлоғида йирик, йил давомида фаолият кўрсатадиган туристик ҳудудлар ташкил этилади. Ҳар бир ҳудуд 300–500 гектар майдонни эгаллайди ва уларнинг инфратузилмасига $150 миллион йўналтирилади.

Президент таъкидлаганидек, инфратузилма ривожланса, тадбиркорлар ўзлари келади ва сервис ҳам тез суръатларда тараққий этади.

651
0

Комментарии