• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 августа 2025

Тошкент вилоятида иситиш тизими ва иссиқ сув нархлари яна оширилади

Тошкент вилояти халқ депутатлари Кенгаши янги тарифларни маъқуллади. Янги тариф 10 сентябрдан кучга киради.

1175
0
UzNews.uz

Кенгаш қарорига кўра, «Иссиқлик таъминоти», «Ангрен шахар иссиқлик таъминоти», «Олмалик шахар иссиқлик таъминоти» ва «Чирчиқ шахар иссиқлик таъминоти» корхоналари хизматлари учун янги тарифлар жорий этилади.

«Иссиқлик таъминоти» аҳоли учун иссиқлик таъминоти хизматлари нархини 93 464 сўмдан 102 810 сўмга (Гкал учун) оширади. Иссиқ сувнинг 1 куб. метри 5 544 сўм ўрнига 6 755 сўмни ташкил этади.

— «Ангрен шахар иссиқлик таъминоти»да иссиқлик нархи 93 508 сўмдан 102 860 сўмга кўтарилади.

— «Чирчиқ шахар иссиқлик таъминоти» тарифлари эса 101 301 сўмдан 111 431 сўмга оширилади.

— «Олмалик шахар иссиқлик таъминоти» истеъмолчилари эса амалдаги 100 800 сўм ўрнига 110 880 сўм тўлайдилар.

Эслатиб ўтамиз, охирги марта Тошкент вилоятида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти хизматлари нархи жорий йил 1 февралда оширилган эди.

1175
0

Комментарии