• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 августа 2025

3,2 млн қалбаки акциз маркаси фош этилди: давлатга 34,2 млрд сўм зарардан сақланди

Тезкор тадбир натижасида Хитойдан Қирғизистон орқали Ўзбекистонга киритилиши режалаштирилган 3,2 миллиондан ортиқ қалбаки акциз маркалари мусодара қилинди.

710
0
Божхона қўмитаси

Божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бошқармаси томонидан Андижон, Самарқанд, Фарғона вилояти божхона бошқармалари ва тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари билан ҳамкорликда трансчегаравий жиноий гуруҳни фош қилиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди, дея хабар бермоқд Божхона қўмитаси Матбуот хизмати.

Қирғизистон божхона хизматидан олинган тезкор маълумотга асосан ҳаво йўллари орқали “Хитой-Қирғизистон” йўналишида Бишкек шаҳрига олиб келинган халқаро куръерлик жўнатмасида Ўзбекистон акциз маркаларининг 2,5 млн дона қалбаки нусхалари борлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, Хитойда тайёрланган ушбу сохта маркалар дастлаб Қирғизистонга, сўнгра Ўзбекистонга олиб кирилиши режалаштирилган. Ўтказилган тезкор тадбирнинг дастлабки босқичида Бишкек шаҳрида акциз маркаларни Ўзбекистонга олиб кетиш мақсадида қабул қилиб олган қўшни мамлакат ва Ўзбекистон фуқаролари божхона ходимлари томонидан қўлга олинди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир Ўзбекистон ҳудудида, яъни Андижон вилоятининг Бўстон туманида давом эттирилиб, қалбаки акциз маркаларни қабул қилиб олаётган Ўзбекистон фуқароси ҳам қўлга олинди. Ушбу фуқаро қалбаки акциз маркаларни Самарқанд вилоятида яшовчи фуқарога етказиб бериши керак эди.

Тезкор тадбирнинг якуний босқичи Самарқанд вилоятида ўтказилиб, ниҳоят қалбаки акциз маркаларни қабул қилиб олувчи асосий шахс ҳам қўлга олинди. Ушбу фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида эса у ерда Ўзбекистон акциз маркаларининг 710 минг дона қалбаки нусхалари борлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 3 млн 210 минг дона Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларини қадоқлаш учун фойдаланиладиган қалбаки акциз маркалар айланмасига чек қўйилди.

Бунинг натижасида эса давлат бюджетига 34,2 млрд. сўм зарар етказилишининг олди олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

710
0

Комментарии