• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 августа 2025

Бир ой ичида Ўзбекистонда ҳайдовчилар 700 мингдан ортиқ йўл қоидаларини бузишди

Ушбу давр мобайнида мамлакат бўйлаб 18,7 мингта йўл белгиси, юзлаб светофор ва 153 мингдан зиёд кузатув камераси ўрнатилди. Натижада йўл-транспорт ҳодисалари сони 41 фоизга камайди, жиноятларни очиш кўрсаткичи эса 50 фоизга ошди.

738
0
UzNews.uz

15 июлдан 15 августга қадар мамлакат бўйлаб «Хавфсиз ва соғлом мамлакат» тадбири доирасида 707 мингта ЙҲҚ қоидабузарлиги аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати UzNews.uz’га маълум қилди.

Давр мобайнида қарийб 85 минг ҳайдовчининг автомобили жарима майдончаларига жойлаштирилди. Шунингдек, 153 мингдан зиёд фуқаро кузатувсиз қолдирилган автомашина, велосипед кабилар учун огоҳлантирилди.

Йўлларда 18,7 мингта янги белги ўрнатилди, 270 та светофор жойлаштирилди, 772 минг квадрат метр йўл чизиқлари чизилди, 580 та кўтарилган пиёдалар йўлаклари барпо этилди, 7,1 мингта светофор таъмирланди.

Шу билан бирга, Тошкент ва ҳудудлардаги 18 та маҳаллада ноқонуний ўрнатилган шлагбаум ва тақиқловчи белгиллар демонтаж қилинди.

Кўрилган чоралар натижасида йўл-транспорт ҳодисалари сони ўтган ойга нисбатан 41,3 фоизга камайди.

Маҳаллалар ва аҳоли пунктларига 153 816 та кузатув камераси ўрнатилди. 6 392 та дўкон ва 5 949 та уй техника воситалари орқали, 2 031 та объект эса жисмоний қўриқлашга олинди.

Натижада мамлакатда жиноятчилик 29 фоизга, олдини олиш мумкин бўлган ҳолатлар 39 фоизга камайди, жиноятларни очиш даражаси эса 50 фоизга ошди.

738
0

Комментарии