• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 августа 2025

Тошкентда фуқаро ҳужжатларни кўрсатишдан бош тортиб, ИИБ ходимларидан яширинишга уринди - видео

Қоидабузарга нисбатан МЖтКнинг иккита моддаси бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ҳужжатлар расмийлаштирилди.

1549
0

Ижтимоий тармоқларда ички ишлар органлари ходимлари ва фуқаролар ўртасида низо келиб чиққани акс этган видео тарқалди.

Пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, воқеа 16 август куни соат 21:40 ларда Олмазор тумани "Қора қамиш 1/3" маҳалласида содир бўлган.
Тунги навбатчилик вақтида профилактика инспектори Ш.Қурбонов ва патруль-пост хизмати инспектори А.Мамадалиев шубҳали шахсларни пайқаб қолади. Уч нафар фуқаро Malibu автомобили ёнида туриб, ундан тонировка плёнкасини сидириб олишган.
Ички ишлар органлари ходимлари йигитларнинг олдига бориб, машина кимга тегишли эканлигини суриштириб, ҳужжатларини кўрсатишни талаб қилишди.
Бироқ, 2005 йилда туғилган фуқаро У.М. ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан, автомашина эшикларини қулфлаб, ҳеч қандай ҳужжатларни кўрсатмасдан, фаол қаршилик кўрсатиб, воқеа жойидан яширинишга ҳаракат қилган.
У қўлга олиниб, инспекторларнинг хизмат машинасида туман ИИБга олиб борилган. Текширув давомида автомашина У.М.нинг акасига тегишли экани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан У.М.га нисбатан МЖтКнинг 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик) ва 195-моддаси (Ички ишлар органлари ходимларига хизмат вазифаларини бажаришда қаршилик кўрсатиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Ушбу иш бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилди. 

1549
0

Комментарии