• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 августа 2025

Россия иш жойларида мигрантларни ишга олишни чеклаши мумкин

Россия Меҳнат вазирлиги бир қатор иш жойларида чет эллик ишчилар улушини қисқартириш бўйича қарор лойиҳасини муҳокамага қўйди.

1242
0
Наталья Шатохина/NEWS.ru

Россия Меҳнат вазирлиги 2026 йил учун чет эллик ишчилар улушини қисқартириш бўйича қарор лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Ҳужжатда 9 та иқтисодий соҳада мигрантлар сонини ўтган йилга нисбатан камайтириш таклиф қилинмоқда

— Қурилиш соҳасида чет эллик ишчилар улуши 80% дан 50% гача пасайиши мумкин.

— Қишлоқ хўжалиги ва йўнғичқа, ёғоч ҳамда пиломатериаллар савдоси, ўрмон хўжалиги ва қайта ишлаш соҳаларида бу кўрсаткич 50% дан 40% гача камайтирилади.

— Овқатланиш муассасаларида ишчи жойларининг камида ярми Россия фуқароларига берилиши шарт бўлади (аввал бундай чеклов йўқ эди).

— Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари чакана савдосида мигрантлар учун ишлаш имконияти умуман бекор қилиниши таклиф қилинган (аввал 15% гача рухсат этилган эди).

Шунингдек, бир қатор ҳудудларда маҳаллий меҳнат бозори эҳтиёжидан келиб чиқиб, алоҳида чекловлар белгиланиши кутилмоқда. Жумладан, Амур вилоятида озиқ-овқат ишлаб чиқариш, техника таъмири ва ветеринария соҳасида мигрантлар фаолияти тўлиқ тақиқланади. Ульяновск вилоятида эса шаҳар ва шаҳар атрофидаги жамоат транспорт хизматларида уларнинг фаолияти йўқ қилинади.

Вазирлик таъкидлашича, ушбу чекловлар Россия фуқароларини иш билан таъминлашга устуворлик бериш мақсадида киритилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, илгари ҳам Меҳнат вазирлиги мигрантлар учун қатор талабларни кучайтириш ташаббуси билан чиққан эди. Хусусан, рус тилини билмаган ҳолда ижтимоий мулоқот талаб қилинадиган касбларда (автомобиль ҳайдовчиси, сотувчи, тиббиёт ходимлари ва бошқалар) ишлаш чекланиши назарда тутилган.

1242
0

Комментарии