• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 16 августа 2025

Сирдарёда қалбаки $150 мингни $30 мингга сотмоқчи бўлганда ушланди

У Қозоғистондан контрабанда йўли билан келтирилган ушбу қалбаки пулларни Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқародан олганлиги аниқланди.

1170
0



Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Оқолтин туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро қалбаки 150 минг АҚШ долларини “шартли харидорга ҳақиқий 30 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур фуқаро ЖИБ Янгиер шаҳар судининг 2024 йил декабрь ойидаги ҳукми билан Жиноят Кодексининг 168 ва 176-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 1 йил 10 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган ва ҳозирда жазо ўтаётган шахс ҳисобланади.
Терговга қадар текширув давомида, у Қозоғистондан контрабанда йўли билан келтирилган ушбу қалбаки купюраларни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқародан олганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 176-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қонунбузарга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. 
Ҳозирда тергов ҳаракатлари доирасида унинг жиноий шерикларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. 

1170
0

Комментарии