• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 августа 2025

Тошкентда йўловчи аёлга тегажоғлик қилган ҳайдовчи 5 суткага қамалди

У йўловчи аёлни юз ва кўкрак қисмига қўллари билан тегиниб шаҳвоний шилқимлик қилган.

1312
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 13 август куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида судланувчи Ж.И.га нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилди.

Унга кўра, судланувчи шу йилнинг 29 июнь куни бошқарувидаги ONIX автомашинасига Тошкент вилояти Зангиота тумани “Тўқимачи” маҳалласидан Д.Ш.ни (қиз бола) йўловчи сифатида ўтказиб, Тошкент шаҳри Учтепа тумани “Пахтакор” маҳалласи, Уйғур кўчасидаги кўприк олдида Д.Ш.нинг юз қисми ва танасининг кўкрак олди қисмига қўлларини теккизиб, шаҳвоний шилқимлиқ қилган.

Суд ҳукмига кўра, Ж.И. МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилди ва унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

1312
0

Комментарии