• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 15 августа 2025

Ҳафта сўнггида Ўзбекистонга салқин ҳаво кириб келиши кутилмоқда

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво бўйича маълумот берди.

1148
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан кам булутли ва нисбатан иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Қорақалпоғистон Республикасининг айрим жойларида 16 август куни кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати 15-16 август кунлари асосан +30...+35 даража, жанубда +38 даражагача бўлади.

Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудига нисбатан салқин ҳаво кириб келиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати 2-3 даражага пасаяди.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 17 август куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда бугун ва эртага асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади, 17 август - якшанба куни ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-15 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. 

Ҳарорат кечалари +19...+21 даража, кундуз кунлари 15-16 авустда +32...+35 даража, 17 августда +28...+30 даража бўлади.

1148
0

Комментарии