Мамлакатга келган Фаластин фуқароларининг фарзандлари яшаш жойидаги давлат мактабгача таълим муассасалари ва мактабларда жой билан таъминланади. Тегишли чора-тадбирлар президент фармонида кўзда тутилган.
Ҳужжатга кўра, оилалар 2028 йил 1 январга қадар болалар боғчаларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловидан озод этилади.
Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга қабул навбатдан ташқари - "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари сўровлари асосида амалга оширилади.
Бундан ташқари, фаластинлик болаларга давлат мактабларида касбий тайёргарлик, ахборот технологиялари ва олий ўқув юртларига киришга тайёргарлик йўналишлари бўйича бепул қўшимча таълим олиш имконияти яратилади.
Барча таълим харажатлари Давлат бюджетидан қоплаб берилади.
Комментарии