• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 августа 2025

"Уч Қаҳрамон" бозоридаги ёнғиндан етган зарар 74 млрд сўмга баҳоланди

Тошкент вилояти ҳокими ёнғиндан жабр кўрган бозор тадбиркорлари ва ходимлари билан учрашди. Савдони 17 августдан мажмуанинг соғ қолган қисмида қайта йўлга қўйиш режалаштирилган.

622
0
t.me/toshvilpressa

Тошкент вилоятидаги «Уч Қаҳрамон» бозорида содир бўлган ёнғин натижасида 137 тадбиркорга тегишли 181 дўкон тўлиқ ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Зоир Мирзаевнинг тадбиркорлар ва бозор ходимлари билан учрашуви давомида маълум қилинди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, моддий зарар 74 млрд сўмни ташкил этган.

Ёнғин оқибатларини бартараф этиш ва савдо мажмуаси фаолиятини тиклаш мақсадида 165 тадбиркорга вақтинчалик бўш савдо дўконлари берилади. Бозор тиклангунига қадар улардан ижара тўлови ундирилмайди.

Ҳозирда содир бўлган ҳодиса сабабларини аниқлаш учун 40 нафар мутахассисдан иборат гуруҳ жалб этилган. 17 августдан эса мажмуанинг соғ қолган қисмида савдо қайта йўлга қўйилади.

Тадбиркорларга бозорнинг кейинги фаолияти ҳақидаги қарор Тошкент метрополитени раҳбарияти томонидан қабул қилиниши маълум қилинди. 2026 йил 1 мартдан бошлаб бозор ҳудудида пойтахт метроси фаолияти учун зарур инфратузилма объекти қурилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, бозор 11 август куни соат тахминан 02:20 да ёнган. Уни ўчиришга деярли 2,5 соат вақт сарфланган. Ҳалок бўлган ва жабрланувчилар йўқ.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми «б» банди бўйича жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

622
0

Комментарии