• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 августа 2025

Шавкат Мирзиёев Франция элчисини "Дўстлик" ордени билан тақдирлади

Дипломатик миссиясини якунлаётган Орелия Бушез билан учрашувда президент унинг фаолияти ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдаги шахсий ҳиссасини юқори баҳолади.

647
0
prezident.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14 август куни мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Франция республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Орелия Бушезни қабул қилди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар қилди.

Давлат раҳбари Франция элчисининг самарали фаолияти ҳамда мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссасини алоҳида қайд этди.

Турли даражаларда тизимли мулоқот ва фаол алоқалар йўлга қўйилган. Савдо-иқтисодий соҳада сезиларли муваффақиятларга эришилди: кейинги йилларда товар айирбошлаш 4 баробар кўпайди, Франциянинг етакчи компания ва ташкилотлари билан умумий қиймати 10 миллиард доллардан зиёд лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Учрашув якунида Ўзбекистон Президенти Франция Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Орелия Бушезга мамлакатларимиз ўртасида дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун "Дўстлик" орденини топширди.

Элчи хоним унинг дипломатик миссияси юксак баҳолангани ҳамда Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани учун давлатимиз раҳбарига самимий миннатдорлик билдирди.

647
0

Комментарии