• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 августа 2025

Божхона органлари кўрсатаётган тўловли хизматлар тарифлари тасдиқланди — рўйхат

Жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этиладиган хизматлар рўйхати ташқи савдо статистикаси маълумотларини беришдан тортиб, ҳайвонларга ветеринар ёрдам кўрсатишгача бўлган йўналишларни қамраб олади.

1075
0
UzNews.uz

Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи билан жисмоний ва юридик шахсларга божхона органлари томонидан кўрсатиладиган тўловли хизматлар рўйхати ва тарифлари тасдиқланди.

Рўйхат қуйидаги йўналишлар бўйича 68 турдаги хизматларни қамраб олади:

• экспорт-импорт операциялари бўйича маълумот олиш;

• Марказий божхона лабораторияси хизматлари;

• Божхона институти хизматлари; . Миллий кинология маркази хизматлари.

Энг қиммат хизмат — Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо божхона статистикаси (импорт–экспорт) бўйича маълумотларни Божхона қўмитаси ахборот тизимларига тўғридан-тўғри интеграция орқали бир йил давомида олиш:

• 50 мингта товаргача — 25 БҲМ;

• 4 млн тадан ортиқ товар — 250 БҲМ.

Марказий божхона лабораторияси қуйидаги хизматларни кўрсатади:

• тўқимачилик матоларининг таркибини аниқлаш (2–4 БҲМ);

• қимматбаҳо металлар ва тошлардан тайёрланган буюмларни экспертиза қилиш (0,4% БҲМ дан 1,5 БҲМ гача) ва бошқалар.

Миллий кинология маркази 50 дан ортиқ хизмат кўрсатади, жумладан:

• мушук ёки итни клиник текширувдан ўтказиш ва маълумотнома бериш (10% БҲМ); 

• мушук ва итларга оддий ва мураккаб операциялар ўтказиш (30%–50% БҲМ);

• турли касалликларни даволаш (10%–30% БҲМ); 

• ветеринарни чақириш (15% БҲМ дан 1 БҲМ гача);

• лаборатория текширувлари (10% БҲМ);

• жойига бориб ҳайвонларни ўқитиш (1 соатга 50% БҲМ).

Тўлиқ хизматлар рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.

1075
0

Комментарии