• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 августа 2025

Санкт-Петербургда мигрантлар учун курьерлик билан шуғулланиш тақиқланди

Санкт-Петербург губернатори етказиб бериш хизматини патент асосида ишлаётган хорижий фуқаролар ишлаши тақиқланган фаолият турлари рўйхатига қўшди.

985
0
Александр Глуз

Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов "2025 йилда Санкт-Петербург шаҳар иш берувчиларига патент асосида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган хорижий фуқароларни жалб этиш тақиқланадиган иқтисодий фаолият турлари рўйхатига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги қарорни имзолади. 

Илгари амал қилган такси хизматига оид чекловларга қўшимча равишда курьерлик хизматлари билан боғлиқ қуйидаги фаолият турлари ҳам киритилди: курьерлик фаолияти (ОКВЭД 53.20.3), турли транспорт турлари орқали курьерлик — етказиб бериш (ОКВЭД 53.20.31), уйга таом етказиб бериш (ОКВЭД 53.20.32), бошқа турдаги курьерлик фаолияти (ОКВЭД 53.20.39).

"Етказиб бериш соҳаси жадал ривожланмоқда ва назоратсиз ҳамда ноқонуний меҳнат фаолияти ҳажмини сезиларли оширмоқда. Қабул қилинган қарор соя иқтисодига қарши курашиш, курьерлик хизматларида сифат ва хавфсизликни ошириш, шунингдек, Россия фуқаролари, айниқса ёшлар ва талабалар учун янги иш ўринлари яратишга қаратилган", — дейилади хабарда.

Статистикага кўра, хорижий курьерлар соҳа ходимларининг жуда кичик қисмини ташкил этади, шу боис ушбу чора етказиб бериш бозорининг барқарорлигига таъсир қилмайди.

Янги талабларга мослашиш учун бизнес субъектларига кадрлар сиёсатига тузатишлар киритиш мақсадида уч ойлик ўтиш даври белгиланди.

985
0

Комментарии