Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли 4 612,7 мингта автотранспорт воситалари рўйхатга олинган.
Уларнинг асосий қисмини енгил автомобиллар (жамига нисбатан улуши 93 %) ташкил этади.
2024 йилнинг мос даврига нисбатан автомобиллар сони 441,5 мингтага ошган.
Жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг турлари бўйича сони қуйидагича:
— енгил автомобиллар – 4 289,0 минг дона;
— юк автомобиллари – 302,6 минг дона;
— микроавтобуслар – 7,7 минг дона;
— махсус транспорт воситалари – 7,3 минг дона;
— автобуслар – 6,1 минг дона.
Комментарии