• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Мир 8 августа 2025

Хитойнинг Ланчжоу шаҳрида сув тошқини оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Хитой шимолида экстремал об-ҳаво шароити камида 60 кишининг ҳаётига зомин бўлган.

1165
0
CCTV

Хитойнинг Гансу провинциясида сув тошқини оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 33 киши бедарак йўқолди, деб хабар берди Хитой марказий телевидениеси CCTV.

"7 августдан буён Гансу провинциясининг Ланчжоу шаҳридаги Юйчжун уездида ва бошқа жойларда тинимсиз ёғаётган кучли ёмғирлар тоғ жинсларининг кўчишига сабаб бўлди. 8 август куни 10 киши ҳалок бўлди, 33 киши бедарак йўқолган," - дейилади хабарда.

Reuters агентлигининг 31 июль куни хабар беришича, Хитой шимолида экстремал об-ҳаво шароити камида 60 кишининг ҳаётига зомин бўлган. Минг Пао газетаси 29 июль куни Пекиндаги кучли ёмғирлар туфайли жами 80 минг киши эвакуация қилингани ҳақида хабар берди.

Аниқлик киритилишича, Миюн туманидан 16 минг киши, Хуйжоу туманидан 10 мингга яқин ва Фаншан туманидан 9 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган.

1165
0

Комментарии