• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 августа 2025

Тошкентдаги Женнифер Лопес концерти чипталарининг 70 фоизини хорижликлар сотиб олган

Концертга келган хорижий фуқаролар Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун турпакетларни ҳам харид қилдилар.

1723
0
UzNews.uz

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, концерт учун 25 000 та чипта реализация қилинган. Чипталар нархи 1 миллион сўмдан 4 миллион 200 минг сўмгача. Бу ҳақда Ўзбекистон 24 телеканалида маълум қилинди.

Ушбу чипталарнинг 15 000 дан ортиғи, яъни 67 фоизи ва асосан қиммат жойлар, VIP жойлар хорижликлар томонидан сотиб олинган. Чипталарнинг 7500 тадан ортиғини россияликлар, 2500 дан зиёдини қозоғистонликлар, шунингдек, Европа ва бошқа давлат фуқаролари харид қилган.

"Эътиборлиси, айнан ушбу концерт учун Ўзбекистонга ташриф буюраётганлар унинг баҳонасига юртимиз бўйлаб саёҳат қилишни мақсад қилган ва энг камида тўрт-олти кунлик тур-пакетлар сотиб олишган. Ҳозир туризм мавсуми эмаслигини ҳисобга олсак, ёзнинг иссиқ кунларидаги сайёҳларнинг бундай оқими, албатта, яхши кўрсаткич", - дейилади хабарда.

1723
0

Комментарии