Эндиликда, агар абитуриент танлаган бешта олий таълим муассасасидан бирортасига ҳам киролмаса, аммо тўплаган баллари бошқа олий таълим муассасасидаги тўлдирилмаган йўналишнинг ўтиш баллига мос келса, ўша олий таълим муассасаси ректори уни шартнома асосида ўқишга қабул қилиши мумкин бўлади. Бу ҳақда президент видеселектор йиғилишида маълум қилди.
Таъкидланишича, бундай чоралар давлат ва хусусий олий таълим муассасалари ўртасида рақобатни ривожлантиришга хизмат қилади.
банд қилганлик инобатга олинмаслиги белгиланди.
“Янги Ўзбекистон” университетида ректорлар мактаби орқали ректор ва проректорликка номзодлар мақсадли тайёрланади.
Ўқув курсида энг яхши натижа кўрсатган ректорликка номзодлар малака ошириш учун Гарвард университетига юборилади. Кўп масалаларда ректорларга мустақиллик берилади. Аввало, барча олийгоҳлар ташкилий ва академик мустақил бўлади.
Яъни, ректор ўринбосарларини ўзи тайинлайди (амалдаги тартибга кўра, вазирлик билан келишиш керак). Бунда ҳар бир номзод олийгоҳ кенгашида ўзининг йиллик дастурини ҳимоя қилади.
Ректорлар белгиланган молиялаштириш ва штати доирасида профессор-ўқитувчилар ва бошқарув ходимларини ўзи тақсимлайди. Бундан ташқари, ректорларга “супер” контракт суммасини табақалашган ҳолда белгилаш ваколати берилади.
Комментарии