• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 7 августа 2025

Ганада вертолёт қулаши оқибатида мамлакатнинг икки вазири ҳалок бўлди

Маълумотларга кўра, бортида ҳукуматнинг юқори мартабали амалдорлари ҳамда куч тузилмалари вакиллари бўлган.

831
0
obozrevatel.com

Ганада вертолёт ҳалокати оқибатида мамлакат мудофаа вазири доктор Эдвард Оман Боама ҳамда атроф-муҳит, фан, технология ва инновациялар вазири доктор Иброҳим Муртало Муҳаммад ҳалок бўлди. 

Қайд этилишича, фожиа Ашанти минтақасига қарашли Адансия Акрофуом ҳудудида содир бўлган. Ҳалокатда жами саккиз киши қурбон бўлган. Маълумотларга кўра, бортида ҳукуматнинг юқори мартабали амалдорлари ҳамда куч тузилмалари вакиллари бўлган.

Ҳалок бўлганлар орасида Алҳаж Муниру Муҳаммад — Миллий хавфсизлик ҳамкорлиги раҳбарининг вазифасини бажарувчи, шунингдек, Самуэль Сарпонг — Миллий Демократик Конгресс раисининг ўринбосари бўлган.

Бундан ташқари, табиий офатларни бартараф этиш бўйича миллий ташкилот (NADMO) бош директори ўринбосари Самуэль Абоагйе ҳам ҳалокат қурбонлари орасида экани маълум қилинган.

Маълумотларга кўра, расмийлар масъулиятли кончилик бўйича ҳукумат дастурини ишга тушириш маросимига кетаётган бўлган. Вертолёт кўтарилганидан кўп ўтмай, машина радардан ғойиб бўлган. Фавқулодда хизматлар ҳалокатга гумон қилинган жойга жўнатилиб, у ерда вертолётнинг ёниб кетган қолдиқларини топилган.

831
0

Комментарии