• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 августа 2025

Тошкент вилоятида дача эгалари хўжалик сувларини Чорвоқ сув омборига оқизиб юборган

Чорвоқ сув омбори масъул ходими 4 млн 120 минг сўм жаримага тортилди.

1028
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги айрим дала ҳовли эгалари канализация тизимини Чорвоқ сув омборига йўналтиргани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ҳолат Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Бўстонлиқ тумани бўлими ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилди.

Маълум бўлишича, "Бурчмулла" маҳалласи аҳолиси Чорвоқ сув омбори яқинида хўжалик, ёмғир ва суғориш сувларини оқизиш учун ариқлар қазиб, махсус қувурлар ўрнатган.

Мазкур ҳолат юзасидан сув омборининг ушбу ҳудуд учун масъул ходимига нисбатан МЖтКнинг 82-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Унга нисбатан БҲМнинг 10 баравари (4 млн 120 минг сўм) миқдорида жарима жазоси қўлланилган.

Қазилган ариқлар ва ётқизилган қувурлар демонтаж қилинди.

1028
0

Комментарии