• 12 594 сум
    90.78
  • 14 698 сум
    213.48
  • 158 сум
    2.55
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 594 сум
    90.78
  • 14 698 сум
    213.48
  • 158 сум
    2.55
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 августа 11:17

Ўзбекистонда бир ой ичида 96 млрд сўмлик энергия ресурслари ўғирланди

Июль ойида ўтказилган текширувда 54,9 млрд сўмлик электр энергияси, 41,1 млрд сўмлик газ талон-торож қилинди.

137
0
t.me/Energoinspeksiya

Ўзэнергоинспекция томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида сўнгги бир ойда ўтказилган назорат тадбирларида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 279 та ҳолат аниқланди

Унга кўра, 27,1 млн кВт⋅соат электр энергияси (54,9 млрд сўм) ва 12,6 млн куб метр табиий газ (41,1 млрд сўм) талон-торож қилиниши натижасида жами 96 миллиард 86 миллион сўм зарар ҳисоб-китоб қилинди.

Шунингдек, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 485 та маъмурий иш расмийлаштирилди.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилди ва тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

137
0

Комментарии