• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 августа 2025

Meta, Google, Apple: хорижий йирик компаниялар 6 ойда Ўзбекистонга салкам 80 млрд сўм солиқ тўлади

Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 72 та хорижий компания томонидан 2025 йилнинг ярмида Ўзбекистонга тўланган солиқлари миқдори очиқланди.

680
0
Facebook

Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 63 та хорижий компания томонидан 2024 йилда Ўзбекистонга тўланган солиқлари миқдори очиқланди.

Cолиқ қўмитаси хабарига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатаётган 72 та хорижий компания томонидан 78,2 миллиард сўм солиқ тўланган. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 42 фоизга кўп.

Тўланган солиқларнинг 94 фоизи қуйидаги 10 та йирик компания ҳиссасига тўғри келади:

— Meta – 22,6 млрд сўм;
— Apple – 22,1 млрд сўм;
— Google – 19,4 млрд сўм;
— OpenAI – 2,9 млрд сўм;
— Booking.com – 1,9 млрд сўм;
— TikTok – 1,8 млрд сўм;
— Netflix – 896,2 млн сўм;
— ACCA – 797,1 млн сўм;
— Zoom – 786,7 млн сўм;
— Adobe – 530,8 млн сўм.

Маълумот учун, Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатаётган хорижий юридик шахслар ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 20 кунига қадар солиқ ҳисоботларини топшириши ва солиқ тўловларини амалга ошириши шарт.

680
0

Комментарии