• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 1 августа 2025

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради

Ўзгидромет шанба ва якшанба кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

456
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, август ойининг биринчи кунларида Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат бугун кундузи Фарғона водийсида, шунингдек Тошкент вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади.

Ҳаво ҳарорати 32–35 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда 38 даражагача бўлади. Бу август ойи боши учун кузатилган иқлим меъёрларидан 1–2 даражага пастдир.

Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 13–16 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.

1 август куни Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкентда бугун кундузи ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Дам олиш кунлари ҳаво асосан кам булутли бўлади. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади, куннинг иккинчи ярмида шамол тезлиги 12–15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20–23 даража, кундузи 32–35 даража бўлади.

456
0

Комментарии