Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Аббосбек Файзуллаев Туркиянинг "Истанбул Башакшехир" жамоасига кўчиб ўтди, Файзуллаев Туркия клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади, дея хабар бермоқда клуб Матбуот хизмати.
Туркия клуби ярим ҳимоячини Москванинг ЦСКА жамоасидан 7,5 млн евро эвазига сотиб олди.
Маълумот ўрнида, Аббос Файзуллаев ЦСКА жамоаси таркибида 2 мавсум ўтказиб 72 маротаба майдонга тушиб рақиблар дарвозасини 8 маротаба ишғол қилган ва 22 маротаба голли узатма амалга оширган.
Файзуллаев Туркия чемпионатида Элдор Шомуродов билан бир жамоа сафида фаолият олиб боради.
Комментарии