• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 июля 2025

Террорчилик ташкилоти сафига қўшилиб, жангларда қатнашмоқчи бўлган андижонлик қамалди

28 ёшли эркак “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти сафига қўшилишни режа қилган. У бир йил давомида ушбу ташкилотга $3,5 мингга яқин пул ҳам юборган.

793
0
t.me/xavfsizlik_uz

Андижон вилоятининг Андижон туманида яшовчи, 1997 й.т. фуқаро 2023 йилдан бошлаб “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилотининг медиа тарғиботчилари таъсирига тушиб, ташкилотнинг “ҳижрат” ва “жиҳод” қилишга, “шаҳид” кетишга даъват қилувчи, диний ақидапарастликни тарғиб қилувчи ғояларини қўллаб-қувватлайди, материалларини ижтимоий тармоқдаги профиллари орқали тарқатади

ХТТ аъзолари билан доимий алоқага киришиб, ташкилот сафида “жиҳод” амалини бажариш орқали қуролли тўқнашувлар ва террористик ҳаракатларда иштирок этишни режалаштиради.

Бундан ташқари, ушбу фуқаро ХТТ аъзоларига бевосита молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадида мунтазам равишда пул маблағларини жўнатади. Хусусан, 2023–2024 йиллар давомида умумий ҳисобда криптовалюта орқали 2912 АҚШ доллари ва банк карталари орқали 4 млн 190 минг сўм пул маблағи юборган.

Кейинчалик, 2023–2024 йилларда Суриядаги террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун Қирғиз Республикаси орқали 2 маротаба Туркия давлатига боради. Аммо, Сурия давлатига ўтиш имкони бўлмагач, ХТТ аъзосининг кўрсатмаси билан Афғонистонга бориб, “Ислом жиҳоди иттиҳоди” халқаро террористик ташкилоти сафига қўшилишни режа қилади. Эрон давлати орқали Афғонистонга ўтишга уринган ушбу шахснинг режаси охирига етмай, 2024 йилнинг ноябрь ойида қўлга олинади.

Жиноят ишлари бўйича Андижон тумани суди томонидан мазкур фуқаро Жиноят кодексининг 155-2-моддаси 1-қисми, 155-3-моддаси 2-қисми “а” банди, 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди ва 244-2-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

793
0

Комментарии