Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 28 млн АҚШ долларига тенг бўлган 95,3 минг тонна банан импорт қилинган.
Банан импорти ҳажми 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,5 минг тоннага ошган.
Ўзбекистонга 2025 йилнинг 6 ойида энг кўп банан импорт қилган давлатлар:
— Эквадор – 94 минг тонна
— Хитой – 539 тонна
— Қирғизистон – 295 тонна
— Ҳиндистон – 224 тонна
— Бошқа давлатлар – 205 тонна
Комментарии