• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 июля 2025

Шри-Ланка Ўзбекистонга жаҳон бозорларига чиқиш учун ўз денгиз портларини таклиф қилди

Ўзбекистоннинг Шри-Ланкадаги дипломатик миссияси раҳбари ушбу мамлакатнинг савдо вазири ва бош вазири билан денгиз портларидан фойдаланиш, қўшма савдо-логистика хабини яратиш ҳамда мамлакатлар ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди.

330
0

Ўзбекистоннинг Шри-Ланкадаги элчиси Алишер Тўхтаев Коломбо шаҳрида Шри-Ланканинг савдо, тижорат, озиқ-овқат хавфсизлиги ва кооператив ривожланиш вазири Васант Самарасингхе билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Учрашувда вазир ҳозирги глобал иқтисодий вазият кўплаб давлатларни ташқи савдо сиёсатига қайта назар ташлашга, янги бозорлар ва ишончли ҳамкорлар излашга ундаётганини таъкидлади. У Шри-Ланка Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдираётганини қайд этди.

2024 йил якуни бўйича Ўзбекистон ва Шри-Ланка ўртасидаги савдо ҳажми атиги 6 миллион долларни ташкил қилган. Томонлар бу рақам мавжуд салоҳиятни акс эттирмаслигини билдирган ҳолда савдо ҳажмини кескин ошириш ва маҳсулот турларини диверсификация қилиш чораларини муҳокама қилди.

Шунингдек, Шри-Ланка томони ўз портларидан Ўзбекистон маҳсулотларини жаҳон бозорларига олиб чиқиш учун фойдаланишни таклиф этди ва зарур барча шарт-шароитларни яратишга тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистон элчиси, шунингдек, Шри-Ланка Бош вазири Харини Амарасурия билан ҳам учрашди. Бош вазир Алишер Тўхтаевни мамлакатдаги дипломатик миссиясини расмий бошлагани билан табриклади.

Учрашув чоғида транспорт ва логистика соҳаларидаги лойиҳалар ҳам муҳокама қилинди. Жумладан, Жанубий Осиё ва Океания давлатларига чиқишни таъминловчи Ўзбекистон–Шри-Ланка савдо-логистика хабини яратиш таклифи илгари сурилди.

Шунингдек, рақамли иқтисодиёт, электрон савдо, фармацевтика, тиббий туризм ва туризм каби ўзаро манфаатли ва истиқболли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Бош вазир Тошкент ва Коломбо ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш зарурлигини қайд этди. Бу сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар алоқаларни фаоллаштиришда муҳим омил бўлиши айтилди.

330
0

Комментарии