• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 июля 2025

Каттақўрғон шаҳри ҳудуди қарийб 3 минг гектарга кенгаяди

Самарқанд вилоятидаги йирик шаҳарлардан бири — Каттақўрғон ҳудуди кенгайиб, унинг таркибига Каттақўрғон ва Нуробод туманларидан ер майдонлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

1000
0
Yandex

Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳри, Каттақўрғон ва Нуробод туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси кўриб чиқилди. 

Унга кўра, Каттақўрғон туманидан 1 945 гектар, Нуробод туманидан эса 971 гектар ер Каттақўрғон шаҳри таркибига ўтади. Шунингдек, Нуробод туманидан 600 гектар ер майдони Каттақўрғон туманига берилмоқда.

Чегаралар ўзгариши натижасида ҳудудда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектлари, саноат зоналари ташкил этилади. Жумладан:

 • 50 гектар майдонда “Ургут” ЭИЗ филиали,

 • 30 гектар майдонда 3 та кичик саноат зонаси ташкил этилади.

2023 йилгача:

 • Саноат корхоналари сонини 332 тадан 500 тага етказиш;

 • Саноат маҳсулотлари ҳажмини қарийб 2 баробар ошириш;

 • Хизмат кўрсатиш соҳасида корхоналарни 981 тадан 1 285 тага кўпайтириш;

 • 2030 йилгача хизмат кўрсатиш корхоналарини 3 минг тага етказиш режалаштирилган.

Қарорда белгиланган вазифаларни тизимли амалга ошириш мақсадида Ҳукуматга тегишли комплекс чора-тадбирларни қабул қилиш топширилди.

1000
0

Комментарии