2025 йил 28 июль куни Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ва Airbus компаниясининг Европа бўйича президенти Ёхан Пелисси ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Томонлар Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, Ўзбекистон ҳаво кемалари паркини модернизация қилиш ва кенгайтириш орқали туристик оқимни ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, Тошкент давлат транспорт университети ҳамда Airbus компанияси ўртасида учувчиларни тайёрлашга оид махсус дастур ишлаб чиқилиши бўйича келишувга эришилди.
Комментарии