• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 июля 2025

Қорақалпоғистонда бир аёл ва унинг икки вояга етмаган фарзанди сувга чўкиб, ҳалок бўлди

Улар оилавий дам олишда кўлда қайиқда сузишган. Қайиқ чўкиши оқибатида фақат аёлнинг турмуш ўртоғи тирик қолган.

1537
0
Instagram / karakalpakstan.travel

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz’га хабар қилишича, 2025 йилнинг 23 июль куни соат 15:00 лар атрофида Беруний тумани "Дўстлик" МФЙда яшовчи 38 ёшли эркак Элликқалъа ва Беруний туманлари орасида жойлашган “Ақчақўл” кўлига фарзандлари, турмуш ўртоғи ва жиянлари билан оилавий дам олиш мақсадида келиб, “Ақчақўл” кўлига ўзининг шахсий қайиғи билан тушган. Унинг эҳтиётсизлиги оқибатида кўл ўртасига борган вақтда қайиқ чўкиб кетган.

Оқибатда фуқаро эркакнинг 36 ёшли турмуш ўртоғи, вояга етмаган фарзандлари — 12 ва 10 ёшли қизлари сувга чўкиб кетиши натижасида воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 102-моддаси (эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

1537
0

Комментарии