• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Мир 28 июля 2025

Германияда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди: қурбонлар бор

Поезд ҳаракатланаётган йўл вақтинча тўсиб қўйилган, айланма йўл ташкил этилган.

892
0
bild.de

Куни кеча Германия жанубида минтақавий йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди, бунинг оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 30 дан ортиқ киши жароҳатланди. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.

Германия полицияси Мюнхендан 158 километр ғарбда, ўрмонли ҳудудда содир бўлган авария сабабларини ўрганаётганини маълум қилди. Воқеа жойидан олинган суратларда вагонларнинг бир қисми ағдарилиб кетганини кўриш мумкин.

Воқеа маҳаллий вақт билан соат 18:00 атрофида содир бўлган. Расмийларга кўра, поездда жами 100 нафарга яқин йўловчилар бўлган, асосий зарар икки вагонга етган.

Бахтсиз ҳодиса Баден-Вюртемберг штати ҳудудидаги Ридлинген шаҳрида содир бўлган. Зигмарингендан Ульмга қатнайдиган минтақавий экспресс рельсдан чиқиб кетган.

Воқеа жойида қутқарувчилар ва маҳаллий Қизил Хоч ходимлари ишламоқда, бу ерга Баден-Вюртемберг ички ишлар вазири Томас Штробл ҳам етиб келган.

Поезд ҳаракатланаётган йўл вақтинча тўсиб қўйилган, айланма йўл ташкил этилган.

892
0

Комментарии