• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Мир 25 июля 2025

Ҳиндистондаги мактаблардан бирининг томи қулаши оқибатида 7 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

Мамлакат таълим вазири ушбу ҳолат бўйича айбдор бўлиб чиққанларга нисбатан "қатъий чоралар кўрилишини" айтган.

775
0
NDTV

Ҳиндистоннинг Ражастхан штатида мактаб томи қулаши оқибатида етти киши ҳалок бўлди, яна 27 киши жароҳат олди, дея хабар бермоқда NDTV телеканали.

Нашр маълумотларига кўра, вайроналар остида қолган барча болалар чиқариб олинган.

"Бино қулаши билан қишлоқда тўс-тўполон бошланди. Қутқарув операцияси маҳаллий аҳоли, ўқитувчилар ва маъмурият ёрдамида бошланган," - дея қўшимча қилди телеканал.

Мамлакат таълим вазири Мадан Дилавар жабрланган болалар ва уларнинг оилаларига барча ёрдам кўрсатилишини маълум қилган. Шунингдек, у ҳодиса бўйича энг юқори даражада текширув ўтказилишини, айбдор бўлиб чиққанларга нисбатан "қатъий чоралар кўрилишини" айтган.

"Бундай бепарволикка йўл қўйилмайди," - дея таъкидлади вазир.

Ражастхан штатидаги Пиплоди қишлоғида том қулаши бугун, 25 июль куни содир бўлган. Аниқланишича, ҳодиса вақтида мактабда 60-70 нафарга яқин ўқувчи бўлган. Бундан ташқари, вайроналар остидан олиб чиқилган икки боланинг аҳволи оғир.

775
0

Комментарии