Ички ишлар вазирлиги томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Юнусобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда 17-мавзедаги хонадонларнинг бири холислар билан кўздан кечирилганда, Ш. исмли шахс ўз уйида наша гиёҳвандлик воситасини етиштираётганлиги аниқланган.
Аниқланишича, гиёҳвандлик воситалари ёритиш мосламалари, ҳаво айланиш тизими орқали махсус парваришланиб етиштирилган. Гумонланувчи бу орқали ўз қинғир ишларини яширмоқчи бўлган.
Тезкор тадбир давомида 13 туп наша ўсимлиги, 3 килограмм қуритилган гиёҳвандлик воситалари, ўткир ҳидли сақичсимон моддалар, электрон тарози борлиги аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштирилиб олинган.-
"Хато қилиб қўйдим. Қилган ишим нотўғри, пушаймонман. Худо хоҳласа, агар, ўзимни тўғрилайман. Буёғига, Худо хоҳласа, ҳеч қачон бунақа нарса қайтарилмайди", - дейди қўлга олинган шахс.
Ўтказилган тезкор тадбирда фуқароларни заҳарлайдиган катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаларининг тарқалиши олди олинди. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Натижасига кўра қонуний қарор қабул қилинади.
Комментарии