• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 июля 2025

Аҳоли орасида энг кўп талаб қилинадиган купюра ўн минг сўмлик — Марказий банк сўровномаси

Марказий банк аҳолининг нақд пул билан ҳисоб-китоб қилиш одатлари бўйича сўров ўтказди: қайси купюралар талабгир, уларнинг ҳақиқийлиги қандай текширилади ва банкоматларда қанча тез-тез ечиб олинади.

541
0
UzNews.uz

Марказий банк томонидан ақд пул муомаласи ва нақд пулдаги ҳисоб-китобларни ташкил этиш масалалари бўйича сўровнома ўтказилиб, унда 14 259 нафар респондент иштирок этди

Респондентлар томонидан дўконларда нақд пулда маҳсулотлар сотиб олганида 65 фоизи қайтим пулларини олишини, 17 фоизи баъзан, 14 фоизи доимий равишда қайтим пулларини ўрнига арзон товарлар (гугурт, сақич, қурт ва ҳаказо) берилишини, 4 фоизи қайтим пулларини олмасликларини, чунки майда пуллар йўқлигини билдиришган.

10 000 сўмлик аҳоли томонидан энг кўп ишлатиладиган номинал пул эканлиги аниқланди. Тўлов терминали йўқлиги ёки ишламаслиги ҳолатлари Тошкент шаҳрида кўп кузатилаётганлигини маълум қилишган.

Банкнотлар хақиқийлигини аниқлашда респондентларнинг 31 фоизи – ҳимоя ипини, 28 фоизи – бўртиб турувчи тасвирларни, 26 фоизи – турли қиялик бурчагида қаралганда рангини ўзгартирувчи буёқларда босилган тасвирларни ҳамда 15 фоизи – сув белгисини билишини ва ушбу ҳимоя элементларига эътибор беришини маълум қилган.

541
0

Комментарии