• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 июля 2025

Туркияда 20 ёшли қиз севгилисидан воз кечишни талаб қилган онасини 11 марта пичоқлади

Она оғир тан жароҳати олиб, шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилган.

1157
0
x.com/asayisberkemal

Туркиянинг Самсун шаҳрида 20 ёшли қиз онасини севгилисидан воз кечишни талаб қилгани учун 11 марта пичоқлаб, оғир ҳолатда шифохонага туширди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар ёзмоқда.

Қайд этилишича, ҳодиса Илкадим туманидаги хонадонлардан бирида содир бўлган. Маълумотларга кўра, қиз ва 61 ёшли онаси ўртасида шахсий муносабатлар бўйича келишмовчилик келиб чиққан. Онаси қизини севган йигитидан воз кечишга чақирган ва шу асосда оғир жанжал келиб чиққан.

Жанжал пайтида қиз ўта тажовузкор ҳолатда онасига пичоқ билан ҳужум қилган. У жами 11 марта пичоқ уриб, онасини оғир жароҳатлаган. Шундан сўнг, қизнинг ўзи тез ёрдамга қўнғироқ қилиб, ёрдам чақирган.

Ётиб келган тез ёрдам ходимлари жабрланувчини шифохонага етказган. Аёл ҳозирда реанимация бўлимида ҳаёти учун курашмоқда.

Қиз ўз айбини тан олиб, "Онажон сизни яхши кўраман, бундай бўлишини хоҳламаган эдим. Бу беихтиёр содир бўлди", деган сўзларни айтган. У ҳибсга олинган ва унга нисбатан тергов ишлари бошланган.

1157
0

Комментарии