• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 июля 2025

Тошкентда электр таъминотидаги узилишлар рекорд даражадаги иссиқлик ва тармоқлардаги ортиқча юклама билан изоҳланди

"Тошкент шаҳар электр тармоқлари" МЧЖ электр таъминотидаги узилишлар сабабларини маълум қилди.

836
0

Ижтимоий тармоқларда пойтахтда электр таъминотидаги даврий узилишлар қизғин муҳокама қилинмоқда.

Корхона матбуот хизматининг маълум қилишича, сўнгги кунларда мамлакат бўйлаб аномал юқори ҳаво ҳарорати билан боғлиқ электр энергияси истеъмолида кескин ўсиш кузатилмоқда.

"Энергетика тизимида юклама ва кунлик истеъмолнинг янги рекорд кўрсаткичлари қайд этилмоқда. Айниқса, бу ҳолат пойтахтимиз Тошкент шаҳрида яққол сезилмоқда. Иссиқ туфайли электр энергияси истеъмоли даражаси биринчи марта қиш мавсумидаги энг юқори кўрсаткичлардан ошди. Бу электр тармоқларида юкламанинг сезиларли даражада ошишига олиб келди," - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, тармоқлардаги ортиқча юклама ва истеъмолнинг кескин ошиши, агар ўз вақтида чора кўрилмаса, жиддий авариявий узилишларга олиб келиши мумкин.

Пойтахтнинг турли туманларида юзага келган фавқулодда вазиятларни зудлик билан бартараф этиш мақсадида Тошкент шаҳар электр тармоқлари" МЧЖ томонидан тун-у кун ишлайдиган махсус авария бригадалари ташкил этилди. Бу бригадалар доимий режимда носозликларни аниқлайди ва бартараф этади.

Кўрилаётган чораларга қарамасдан, айрим ҳудудларда электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда.

836
0

Комментарии