• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 июля 2025

Наманганда сигир сузиб, жароҳат етказган она ва бола соғлиги ҳақида маълумот берилди — видео

Аввалроқ, кўчада ўйнаб юрган ёш қизча ва уни қутқармоқчи бўлган онасини сигир сузиб, тепкилаб ташлагани акс этган видео пайдо бўлганди.

1496
2
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда сигир кўчада турган ёш болани ва уни қутқармоқчи бўлган онасини сузиб ташлагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ Матбуот хизмати маълумот берди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 16 июль куни соат 19:30 да Наманган вилояти шошилинч тез-тиббий ёрдам марказининг берган хабарига кўра, шу куни соат 18:47 да Янгиқўрғон тумани “Баркамол” маҳалласида яшовчи, 1968 йилда туғилган фуқаро А.О ўзига тегишли бўлган қорамолларни бошқа ҳудуддаги ер участкасидан яшаш уйига олиб келаётган вақтда яшаш уйи олдида ўйнаб юрган 2023 йилда туғилган Х.Р. ва уни ҳимоя қилмоқчи бўлган онаси 1989 йилда туғилган фуқаро А.Д. ларни сузиб, тан жароҳати етказган.

Янгиқўрғон туманлараро суд тиббий экспертизасининг хулосасида фуқаро А.Д. га ўртача оғир ва вояга етмаган Р.Х. га енгил тан жароҳати етказилганлиги кўрсатилган.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказ Наманган филиалининг берган маълумотига кўра, жабрланувчиларга яшаш уйига рухсат берилиб, ҳозирда яшаш уйида амбулатор шароитда даволанмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

1496
2

Комментарии

  • Д
    Даврон 23 июля 2025
    Шохли молни аҳоли орасидан олиб ўтишда уни бўйнига ип солиб боғлаб ўтиш керакда.
  • Д
    Даврон 23 июля 2025
    Ҳалиям обрўйли қутилиб қолишибдилар болани ётганида қорнидан боисб кетганида нима бўларди, бундан ортиқ дахшат бўлмас керак аллохни ўзи уни бир ўлимдан қутқариб қолди.