• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 23 июля 2025

Тошкентда "закладчик"лар гиёҳвандлик моддаси билан ушланди

"Закладчик"лар Тошкент шаҳрининг Учтепа ва Юнусобод туманларида тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган.

1668
0
Видеодан кадр

ИИВ Матбуот хизматининг хабар беришича, Тошкентда "закладка" усулида гиёҳвандлик моддаларини тарқатаётган шахслар қўлга олинди.

Жорий йилнинг 19 июль куни Тошкент шаҳар Учтепа туманида Чилонзор туманидаги тунги клуб қўриқчиси 1997 йилда туғилган шахс тўхтатилиб текширилганда, унинг ёнидан 37 дона ўрамда 26 грамм мифидрон гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Шунингдек, тадбир давомида ушбу шахс томонидан туманда жойлашган кўпқаватли уйлардан бирининг кириш йўлагига "закладка" усулида яширилган 11 грамм ҳамда унинг бошқарувидаги Lacetti автомашина салонида 3 грамм мифидрон гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далиллар ҳужжатлаштирилиб олинган. Ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида жами 40 грамм мифидрон моддаси олинган.

Яна бир ҳолатда эса жорий йилнинг 21 июль куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманида 2004 йилда туғилган фуқаро тўхтатилиб текширилганда унинг ёнидан 30 дона ўрамда 60 грамм гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

1668
0

Комментарии