• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 июля 2025

Автомобилни чет давлатга олиб чиқиш ҳуқуқи ишончномада алоҳида кўрсатилади

Автотранспорт воситаси эгалари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Иқтисодий ва молия вазирлиги томонидан тегишли қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.

602
0
UzNews.uz

«Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом»га ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳалар муҳокамаси порталида жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

Лойиҳага кўра, эндиликда ишончномада транспорт воситасини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш ҳуқуқининг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги алоҳида кўрсатилиши шарт бўлади.

Шунингдек, ишончнома шакли ва уни расмийлаштириш учун тўлдириладиган анкетага ҳам транспорт воситасини четга олиб чиқиш ҳуқуқи тўғрисидаги пункт киритилади.

Қайд этилишича, мазкур қарор лойиҳаси транспорт воситалари эгалари ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда ишончномаларда автомобилни четга олиб чиқиш ҳуқуқини аниқ белгилаб қўйиш тартибини жорий этиш мақсадида ишлаб чиқилган.

602
0

Комментарии