• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 июля 2025

Андижонда дўкончи аёл 20 ёшли ишчиси бўлган қизни дўппослаб, самосуд қилди

Жабрланувчи содир бўлган воқеа ҳақида ярим йилдан ортиқ вақт давомида жим юрган. Жиноят иши эса фақат интернетда видео тарқалганидан сўнг қўзғатилган.

1879
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида аёл киши, бошқа бир аёлга нисбатан зўравонлик ишлатаётгани ҳолати акс этган видеотасвирлар тарқалди.

Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабарига кўра, 2024 йилнинг 15 декабрь куни Андижон шаҳри Ҳунарманд маҳалласида жойлашган кийим савдоси билан шуғулланувчи дўкон эгаси, 1992 й.т. фуқаро А.П. қўл остида сотувчи бўлиб ишловчи 2005 й.т. фуқаро С.С. ни ўзаро қарз олди берди масаласи ортидан унга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик каби хатти-ҳаракатларни содир этган.

Жабрланувчи, унга нисбатан бўлган тазйиқ ва зўравонлик ҳолати юзасидан илгари Ички ишлар органларига ёки яқинларига хабар бермаган.

Вилоят прокуратураси хабарига кўра, ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноят кодексининг 138-моддаси 2-қисми (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро А.П. процессуал тартибда ушланган.

Тергов иши Андижон вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинди.

1879
0

Комментарии