• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 июля 2025

Ўзбекистонликлар орасида ажралиш ҳолатлари кўпайди — Статистика қўмитаси

Жорий йилнинг биринчи ярмида республикадаги демографик ҳолат таҳлили ажралишлар сони ошганини, никоҳлар сони эса камайганини кўрсатди.

1398
0
UzNews.uz

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь–июнь ойларида 23,3 мингта ажралиш ҳолати қайд этилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 800 тага кўпдир.

Ажралишларнинг аксар қисми — 14,1 мингтаси (60,6%) шаҳар жойларда, 9,2 мингтаси (39,4%) эса қишлоқ ҳудудларда содир бўлган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп ажралиш Тошкент шаҳри (1,5 минг), Тошкент вилояти (1,2 минг) ва Фарғона вилоятида (1,2 минг) қайд этилган. Энг кам ажралиш ҳолати эса Навоий вилоятида кузатилган — 310 та.

2025 йилнинг биринчи ярмида 95,3 мингта никоҳ қайд этилган. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига (97,4 минг) нисбатан 2,1 мингтага камайган.

Жами никоҳларнинг 48,7 мингтаси (51,1%) шаҳар жойларда, 46,6 мингтаси (48,9%) эса қишлоқларда тузилган.

1398
0

Комментарии