Маълум қилинишича, Тошкент шаҳри кўча ва йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва пиёдалар билан боғлиқ бўлган йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида, темир панжаралар ўрнатиш режалаштирилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг тегишли қарори эълон қилинди.
Мазкур харажатлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Таъкидланишича, объектда лойиҳалаш ва қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш бўйича буюртмачи этиб – Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси белгиланди.
Комментарии